Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Динамо» Загреб бош мураббийи 4,5 йилга қамалди

«Динамо» Загреб бош мураббийи 4,5 йилга қамалди

Зоран Мамич.

Фото: «Sport-express.ru»

Загребнинг «Динамо» клуби бош мураббийи ва бир пайтнинг ўзида спорт директори Зоран Мамичга Хорватия Олий суди 4,5 йиллик қамоқ жазоси белгилади.

Зоран ҳамда унинг акаси — «Динамо» Загреб собиқ ижрочи дректори Здравко Мамичлар Хорватия ҳукумати томонидан молиявий фирибгарликда айбланиб, ҳибсда тутиб турилганди. «Vecernji.Hr» ёзишича, ака-ука Мамичлар «Динамо» бюджетидан 17,3 млн. долларни ўзлаштириб юборишган, шунингдек, 1,8 миллион долларлик солиқларни яширишган.

Здравко Мамич. Фото: «Campeones.ua»

Бундан ташқари, Мамичлар Европа клубларига ўтган «Динамо» футболчиларининг трансферларидан тушган воситачилик пулларини декларация қилишмаган.

Суд қарори билан Зоран Мамич 4,5 йилга, Здравко Мамич 6,5 йилга қамалди.

Маълумот учун: Зоран Мамич (1971 йилда туғилган) футболчилик фаолиятини «Динамо» (Загреб)да бошлаб, шу жамоада тугатган, ўртада чет эл клубларида, жумладан, Германиянинг «Байер» ва «Бохум» каби номдор клубларида тўп суриб қайтган.

Мураббийлик фаолияти ҳам худди шундай: «Динамо» (Загреб)да бошланиб, шу ерда тугади. Чет элдаги фаолияти эса Саудия Арабистонининг «Ан-Наср», «Ал-Ҳилол», БААнинг «Ал-Айн» каби клубларида ўтган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг