Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Денис Истомин Олмаотада ғолиб бўлди ва 7200 АҚШ доллари ишлаб олди

Денис Истомин Олмаотада ғолиб бўлди ва 7200 АҚШ доллари ишлаб олди

Фото: «prosports.kz»

Осиё ўйинлари ғолиби Денис Истомин Алмати шаҳрида мукофот жамғармаси 50 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи «Челленжер» мусобақасида муваффақиятли иштирок этди.

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси бугун финалда сербиялик Никола Милоевичга қарши кортга чиқди. 2 соат 44 дақиқа давом этган ўйинда Денис 6:7, 7:6, 6:2 ҳисобида устун келди ва мусобақа ғолибига айланди.

Ушбу ғолиблик Денисга 80 рейтинг очкоси ва 7200 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулини ишлаб олиш имконини берди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг