Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дани Алвес «Барселона»ни қутқармоқчи

Дани Алвес «Барселона»ни қутқармоқчи

Фото: EPA

Бразилиялик ҳимоячи Дани Алвес 2008–2016 йилларда тўп сурган қадрдон жамоаси «Барселона»га қайтмоқчи. Каталон клубига қайтиш 38 ёшли футболчи учун истиқболли режа бўлгани боис бу сафарги шартнома учун у молиявий иштаҳасини анчайин тийишга тайёр, дейилади «Esport3» телеканали хабарида.

Алвес 2021 йилнинг сентябрида жамоасиз қолди: «Сан-Паулу» (Бразилия) билан шартномасини узди.

Дани Алвес фаолияти мобайнида «Барселона»дан ташқари «Ювентус», «Пари Сен-Жермен» ва «Севилья» каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг