Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чим устида хоккей федерациясида лавозим сайлови амалга оширилди

Чим устида хоккей федерациясида лавозим сайлови амалга оширилди

2020 йил 20 июнь куни Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Қосимов Ойбек бошчилигида Ўзбекистон чим устида хоккей федерациясининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда федерация аъзолари, спортчилар хамда спорт мутасаддилари иштирок этишди.

Кун тартибидан ўрин олган асосий масала Ўзбекистон чим устида хоккей федерацияси раиси ва Бош котибини қайта сайлаш масаласи кўрсатилиб ўтилди.

Йиғилиш иштирокчилари бир овоздан Ахмедов Баходир Мажитовични Ўзбекистон чим устида хоккей федерацияси раиси, Юлдашев Суннат Турабаевични эса Ўзбекистон чим устида хоккей федерацияси Бош котиблигига бир овоздан маъқуллади.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ахмедов Баходир хамда Юлдашев Суннатга келгуси фаолияти давомида омад ва улкан муваффақият тилаб қолади.⠀

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг