Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чилидаги стадионда кўнгилсиз ҳодиса юз берди (видео)

Чилидаги стадионда кўнгилсиз ҳодиса юз берди (видео)

Фото: Live Soccer TV

Чили пойтахти Сантягодаги футбол стадиони трибунаси томи қулаб тушди. Гувоҳлар олган видеотасвирлар интернетда тарқалди.

Тўрт одам жароҳат олгани айтилмоқда, қурбонлар йўқ. Фавқулодда ҳолат жойига тез ёрдам вақтида етиб келган.

Стадион трибуналаридан бири, томига жуда кўп одам чиққани учун, қулаб тушган. Том аслида реклама ва баннерлар учун мослаштирилган эди. 2 октябр куни ушбу стадионда навбатдаги ўйинлардан бири ўтказилиши керак эди.

Индонезия чемпионатида футбол стадионида юз берган тартибсизликлар оқибатида 170 дан зиёд одам ҳалок бўлганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг