Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чемпионлар лигаси футбол ишқибозларини ҳайратга солишда давом этяпти

Чемпионлар лигаси футбол ишқибозларини ҳайратга солишда давом этяпти

Фото: «Prognozist.ru»

Чемпионлар лигаси чорак финалида «Манчестер Сити» «Лион»га ютқазиб қўйди. Учрашув Португалиянинг Лиссабон шаҳридаги «Жозе Алваладе» ўйингоҳида бўлиб ўтди ва французлар жамоасининг 3:1 ҳисобдаги ғалабаси билан тугади.

25-дақиқада лионликлар ҳужумчиси Максвелл Корне ҳисобни очди. «Лион» ичкаридан Марсал етказиб берган тўп билан ҳужумни бошлади. Гарсия Экамбининг жарима майдончасига киришига халал берди, бироқ Корне тўпни илиб кетиб, дарвозанинг яқин бурчагини аниқ нишонга олди.

69-дақиқада «Сити»нинг хавбеки Кевин Де Брюйне ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Рахим Стерлинг жарима майдончасидаги шерикларининг позициясини тўғри баҳолаб, тўпни марказга етказиб берди. У ерда Де Брюйне дарвозани ишғол қилди.

80-дақиқада Мусса Дембеле «Лион»ни олдинга олиб чиқди. Какере майдон марказидан тўпни олдинга оширди. Дембеле тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйди. Етти дақиқадан сўнг Дембеле дубль қайд этди.

Чемпионлар лигаси ярим финалида «Лион» чорак финалда «Барселона» (8:2) устидан ғалаба қозонган Мюнхеннинг «Бавария»си билан учрашади.

Голлар: Де Брюйне (69) — Корне (24), Дембеле (79, 87).

Манчестер Сити: Эдерсон, Канселу, Уокер, Лапорт, Эрик Гарсия, Фернандиньо (Маҳрез, 56), Родри (Давид Сильва, 84), де Брюйне, Гюндоган, Стерлинг, Габриэл Жезус.

Лион: Антони Лопеш, Марсело, Марсал, Денайер, Дюбуа (Тете, 74), Какре, Бруно Гимараэс (Тиаго Мендес, 70), Ауар, Корне, Токо-Экамби (Рейне, 87), Депай (Дембеле, 75).

Огоҳлантиришлар: Дюбуа (12), Фернандиньо (29), Родри (58), Марсело (64).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг