Чарос Қаюмова Франция очиқ чемпионати ғолиби бўлди
Таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Франциянинг Париж шаҳридаги «French Open» турнирида иштирок этишмоқда.
Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар беришича, -53 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Чарос Қаюмова мусобақа давомида икки нафар франциялик, яна икки нафар туркиялик спортчиларни мағлубиятга учратиб, финалгача етиб борди. Ҳал қилувчи баҳсда эса италиялик рақибидан устун келди ва олтин медаль эгасига айланди.
Ушбу мусобақа таэквондочиларга қимматли рейтинг очколарини тақдим этиши билан аҳамиятлидир. Турнир давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter