Бугун Қишки универсиада-2019га старт берилади
![Бугун Қишки универсиада-2019га старт берилади](https://static.xabaruz.com/crop/2/6/720_460_95_2602951307.jpg)
Россиянинг Красноярск шаҳрида бугун, 2 март куни XXIX Бутунжаҳон қишки универсиада ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтади.
Маросимга РФ президенти Владимир Путин ташриф буюриши кутилмоқда.
Универсиада ўйинлари 2 — 12 март кунлари давомида бўлиб ўтади. Мусобақаларга уч мингдан зиёд спортчилар келиши кутилмоқда. Улар спортнинг 11 тури бўйича 76 та медаллар шодаси учун куч синашади.
Тантанали очилиш маросими «Платинум Арена Красноярск» комплексида маҳаллий вақт билан соат 20:19 да (Тошкент вақти билан 18:19 да) бошланиши режалаштирилган. Тадбир трансляцияси 60 дан ортиқ мамлакатга узатилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter