Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун Ўзбекистон Францияга қарши ўйнайди

Бугун Ўзбекистон Францияга қарши ўйнайди

U-17 Жаҳон чемпионатининг чорак финали доирасида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бугун Францияга қарши ўйнайди.

Учрашув Тошкент вақти билан соат 13:30 да старт олади ва «Спорт» телеканалида тўғридан-тўғри олиб кўрсатилади.

Мазкур баҳсда футболчиларимиз оқ-кўк либосда, дарвозабонимиз эса тўқ сариқ либосда ҳаракатланади.

Учрашув бош ҳаками Даҳане Беида (Мавритания). Унга қанотларда Димбиниаина Андриатианаривело (Мадагаскар) ва Жонатан Аҳонто (Того) ёрдам беради. 4-расмий ҳакам вазифаси эса Пере Атчога (Габон) топширилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг