Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун «Олимпия куни» тадбирлари доирасида виртуал югуриш мусобақаси ўтказилмоқда

Бугун «Олимпия куни» тадбирлари доирасида виртуал югуриш мусобақаси ўтказилмоқда

23 июн бутун дунёда «Олимпия куни» сифатида кенг нишонланади. Ушбу сана муносабати билан мамлакатимизда ҳам бир қатор тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Жумладан, 18 июн куни барча хоҳловчилар учун «Olympic Day» виртуал югуриш мусобақаси ўтказилади. Унда атиги 1 (бир) километр масофани югуриб ўтинг ҳамда 1 000 000 сўм мукофотни ютиб олиш имконига эга бўлинг. Виртуал югуриш мусобақасида қатнашиш вақтини ўзингиз танлайсиз. Бунда, албатта, карантин чораларига риоя қилган ҳолда югуриш талаб этилади.

Мусобақада 8 ёшдан катта бўлган исталган қатнашчи иштирок этиши мумкин. Бунинг учун ушбу саҳифа орқали рўйхатдан ўтишингиз талаб этилади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг