Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун Баҳодир Жалолов жангларга киришади, икки жаҳон чемпиони тўқнашади

Бугун Баҳодир Жалолов жангларга киришади, икки жаҳон чемпиони тўқнашади

Бугун, 30 сентябрь куни Осиё ўйинларида еттинчи кун беллашувлари ўтказилади.

Бугун кун давомида тўрт нафар боксчимиз рингга кўтарилади:

-57 кг: Абдумалик Халоков - Ван Дуонг Нгуен (Вьетнам) (12:15 дан сўнг)

-54 кг: Нигина Ўктамова - Ринка Киношита (Япония) (16:15 дан сўнг)

-71 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Асланбек Шимбергенов (Қозоғистон) (18:10 дан сўнг)

+92 кг: Баҳодир Жалолов - Муҳаммад Аброриддинов (Тожикистон) (18:40 дан сўнг)

Осиё ўйинлари турнири доирасида Асланбек Шимбергенов ҳамда Асадхўжа Мўйдинхўжаев ўртасидаги жанг кўпчилик эътиборини тортмоқда. Ушбу баҳс бугун 71 кг вазн тоифасида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, икки боксчи ҳам амалдаги жаҳон чемпионлари ҳисобланишади - Шимбергенов ушбу вазнда, Мўйдинхўжаев эса 67 кг вазн тоифасида чемпионликни қўлга киритган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг