Бразилиялик омадсиз мураббий ҳужумга учради
Рио-де-Жанейрода футбол бўйича Бразилия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Тите ўғри ҳужумига учради.
Бу ҳақда O Globo хабар бермоқда.
Манбага кўра, ўғри Бразилия терма жамоаси мухлиси бўлиб чиққан. Aввалига у 61 ёшли мутахассисни танимаган, бироқ унинг бўйнидаги олтин занжирни ечиб олгач, Қатарда бўлиб ўтган ЖЧ-2022 мусобақасидаги натижасидан норозилик билдирган.
Эслатиб ўтамиз, бразилияликлар 1/4 финалда Хорватия терма жамоасига пеналтилар сериясида мағлуб бўлганди.
Турнир якунида Тите ўз лавозимини тарк этди. Aргентина эса финалда Францияни мағлуб этиб, жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter