Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бош вазир Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасига раислик қилади

Бош вазир Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасига раислик қилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 32-сонли қарори билан «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 2018 йил 5 июлдаги 507-сон қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қарорга мувофиқ, эндиликда Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси Кузатув кенгашига Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раислик қилади. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди.

Ўз навбатида, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳудудий Жамоат кенгашлари раислари этиб белгиланиб, уларнинг спорт иншоотларида қурилиш-монтаж ишларининг бориши ва уларнинг ўз вақтида фойдаланишга топширилиши бўйича шахсий жавобгарликлари оширилди.

Шу билан бирга, жамғарма маблағлари ҳисобидан спорт объектларини қуришда ривожланган хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш ва республика ҳудудларида қуриладиган объектлар лойиҳаларига татбиқ этиш мақсадида жамғарма ҳамда қурилиш ва лойиҳа ташкилотларининг малакали мутахассислари хорижий давлатларга юборилади, шунингдек тажриба алмашиш учун хориждан мутахассислар жалб этилади.

Маълумот учун, жамғарма маблағлари хайрия ташкилотлари, хусусий тадбиркорлар, жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан ўтказиладиган ҳомийлик ўтказмалари, Давлат бюджети маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар ҳисобидан шакллантирилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг