Боксчиларимиз кечаги барча жангларда ғалаба қозонди

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда. Кеча уч нафар вакилимиз саралаш босқичи доирасидан ўрин олган жангларни ўтказишди.
Дастлаб -57 килограмм вазн тоифасида Миразиз Мирзаҳалилов кунни ғалаба билан бошлаб берди. Шундан сўнг Дилшод Рўзметов -81 кг вазнда конголик Пита Кабежини, Санжар Турсунов эса бразилиялик Абнер Тейшерани мусобақадан чиқариб юборди.
-57 кг: Миразиз Мирзаҳалилов – Дуглас де Андраде (Бразилия) 5:0
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов – Пита Кабежи Петер (Конго) 5:0
-91 кг: Санжар Турсунов – Абнер Тейшейра (Бразилия) 5:0
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter