Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони оламдан ўтди
Бокс бўйича ўрта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Марвин Хаглер 66 ёшида AҚШда ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда спортчининг Facebook фан-клуби саҳифасида рафиқасининг баёнотига асосланиб TMZ нашри хабар бермоқда.
Боксчи шанба куни Нью-Гэмпширда вафот этди. Ўғлининг айтишича, Хаглер аввалроқ кўкрак қафаси оғриғи ва нафас қисилиши шикоятлари билан шифохонага олиб борилган. Ўлимининг аниқ сабаби ҳали аниқланмаган. Хаглернинг рафиқаси унинг «кутилмаганда вафот этганини» маълум қилган.
1980-1987 йилларда Марвин Хаглер ўрта вазнда мутлақ жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлган. 1993 йилда спортчи Халқаро бокс шон-шараф залига киритилди. Хаглер Италиянинг бир нечта фильмларида ҳам суратга тушган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter