Бокс бўйича Жаҳон чемпионати UZREPORT TVда намойиш қилинади
Жорий йилнинг 25 октябрь – 6 ноябрь кунлари Сербиянинг Белград шаҳрида AIBA томонидан бокс бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ўтказилади.
UZREPORT TV мазкур Жаҳон чемпионати трансляциясининг эксклюзив ҳуқуқини харид қилди.
Икки йилда бир марта ўтказиладиган ушбу нуфузли мусобақа бу сафар 13 та вазн тоифасида ташкил этилади. Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси барча 13 та вазн тоифасидаги боксчилар билан қатнашади.
25 октябрдан 2 ноябргача Жаҳон чемпионатининг дастлабки босқичи бўлиб ўтади.
Ярим финал жанглари 4 ноябрга белгиланган.
5-6 ноябр кунлари эса Жаҳон чемпионатининг финал баҳслари ўтказилади.
Маълумот учун, 2019 йилда ташкил этилган сўнгги жаҳон чемпионатида ҳамюртларимиз 3 та олтин, 1 та кумуш ва 1та бронза медалларини қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллаган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter