Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бокс бўйича 2019 йилги Жаҳон чемпионатига Россиянинг Сочи шаҳри мезбонлик қилади

Бокс бўйича 2019 йилги Жаҳон чемпионатига  Россиянинг Сочи шаҳри мезбонлик қилади

Фото: «Дарё»

Ҳаваскор боксчилар халқаро ассоциацияси 2019 йилги Жаҳон Чемпионати мезбонлигини Россиянинг Сочи шаҳрига тақдим этди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, AIBA йиғилишига Италия пойтахти Рим мезбонлик қилганди. Айнан шу йиғилишда Россия бокс федерациясининг таклифи қаноатлантирилди. Шунингдек, шу йилнинг 1—4 ноябрь кунлари AIBA ўзининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференциясини Москвада ўтказадиган бўлди. Унда ташкилотга янги президент сайланади.

Айни вақтда AIBAни вақтинча президенти сифатида Франко Фалчинелли бошқариб турибди. У амалдаги президенти Чинг Куо Ву четлатилгач, ташкилот тепасига келганди. Фалчинелли раҳбарлик қилган даврда Россия бокс федерацияси Жаҳон чемпионати мезбонлигига эга чиқди.

Бокс бўйича Жаҳон чемпионати ҳар икки йилда бир марта ўтказилади. 2017 йилги мусобақага Германиянинг Гамбург шаҳри мезбонлик қилган бўлиб, унда Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида Кубадан кейин иккинчи бўлганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг