Бир ой: Италия «А» сериясининг барча ўйинлари томошабинларсиз ўтказилади
Италия ҳукумати коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун турли чораларга қўл урмоқда. Яқинда чиқарилган фармонга кўра, мамлакатдаги барча спорт мусобақалари 3-апрелга қадар томошабинларсиз ўтказилади, дейилади «Football ITALIA» хабарида.
Фармон Италиянинг барча ҳудудларига, хусусан, коронавирус унча тарқамаган ҳудудларга ҳам бирдек тааллуқли.
Спорт клубларига ўз спортчилари ва ходимларини мунтазам вирус текширувидан ўтказиб туриш мажбурияти юкланди.
Маълумот учун: Италия «А» сериясида 7-мартдан 4-апрелга қадар учта тур ўйинлари ўтказилиши белгиланган.
Энг сўнгги маълумотларга кўра, Италияда коронавирус билан касалланганлар сони 3000 нафардан ошиб кетган, 107 нафар инсон вафот этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter