Бектемир Мелиқўзиевга рақиб топилди
Шу йилнинг 17 декабрь куни Тошкентдаги «Zo'r TV arena»да йирик профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади.
Унда супер ўрта вазн тоифасида (76,2 кг) жанг щтказаётган Бектемир Мелиқўзиев ҳам иштирок этади. Маълум бщлишича, мазкур оқшомда Мелиқўзиевга россиялик боксчи Сергей Экимов рақиблик қилиши кутилмоқда.
Экимов фаолиятини ярим оғир вазн тоифасида (79,3 кг) олиб бораётган боксчи ҳисобланиб, шу вақтга қадар 21 та жанг ўтказган ва улардан 18 тасида ғалаба қозонган (9 таси муддатидан олдин).
Бектемир эса проф боксдаги 7 жангидан 6 тасида муддатидан олдин ғалаба қозонган. Аммо унинг ўзи ҳам сўнгги жангида даҳшатли зарбадан сўнг биринчи мағлубиятини тан олишга мажбур бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter