«Бавария»нинг янги мураббийи номи маълум бўлди
Германиянинг «Бавария» клуби бош мураббийи Ханс-Дитер Флик мавсум охирида жамоани тарк этиши ҳақида эълон қилганди.
«Немис машинаси»ни келгуси мавсумдан ким бошқариши ҳозирданоқ маълум бўлиб улгурди. 33 ёшли Юлиан Нагельсманн Мюнхен клубини 2021 йилнинг 1 июлидан бошлаб ўз бошқарувига олади. Иккала клуб ҳам ушбу келишувни тасдиқлашди.
Нагельсманн 5 йиллик муддатга шартнома имзолайди. Ёш мураббий янги клубида йилига 8 миллион евро ишлайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter