Батиголни қайтаришмоқчи
Журналист Жанлука Ди Марцонинг ёзишича, Флоренциянинг «Фиорентина» клуби ўзининг собиқ ҳужумчиси — аргентиналик Габриэль Батистутага янги иш таклиф қилмоқда.
«Бинафшалар»нинг янги хўжайини Рокко Коммиссо жамоанинг собиқ юлдузига таклиф билан чиққани айтилмоқда.
Батиститута қайси лавозимда ишлайди — буниси номаълум, аммо манбанинг ишонч билдиришича, уч-тўрт кунда ҳаммаси аниқ бўлади. Хабарларга кўра, музокараларда жамоанинг ўтмиш афсоналаридан бири, ҳозир бош директор лавозимида ишлаётган Жанкарло Антоньони воситачилик қилган.
Маълумот учун: Габриэль Батистута (лақаблари: Батигол (Batigol), Қирол Шер (Re Leone) флоренцияликлар таркибида 1991 йилдан 2000 йилгача тўп сурган. Жами 331 та ўйин ўтказиб, 203 та гол урган. Жамоа билан бирга Италия кубоги ва суперкубогини қўлга киритган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter