Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Барселона»нинг икки футболчиси жароҳат олди

«Барселона»нинг икки футболчиси жароҳат олди

Кеча, 22 сентябрь куни миллий терма жамоаларидаги ўйинларда «Барселона»нинг икки футболчиси жароҳат олди.

Мемфис Депай Миллатлар Лигаси доирасида Польшага қарши баҳсда (2:0) 52-дақиқада жароҳатланди ва майдонни тарк этди.

Шунингдек, Жюль Кунде Австрияга (2:0) қарши ўйиннинг 23-дақиқасидаёқ жароҳат олиб, алмаштирилди.

«Барселона»ни октябр ойида даҳшатли тақвим кутиб турибди. Жамоа 30 кун ичида 9та ўйин (ҳар уч кунда битта) ўтказиши лозим. Рақиблар ҳам жиддий: Интер, Сельта, Реал Мадрид, Вильярреал, Атлетик Б, Бавария ва бошқа.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг