Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Барселона»ни 3-дивизион жамоаси қийнаб қўйди (видео)

«Барселона»ни 3-дивизион жамоаси қийнаб қўйди (видео)

Испания Кубогининг 1/16 финал босқичида «Барселона» 3-дивизион жамоаси «Интерсити» билан баҳсда қийин ғалабага эришди.

Асосий вақтда ҳисоб 3-3 кўринишида якунланди. «Барса» дарвозасига Сольдевила учта гол йўллаб хет-трикка эришди. Дарвоқе, у «Ла Масия» тарбияланувчиси ҳисобланади. Каталонияликлар сафида эса Араухо, Дембеле ва Рафинья гол киритишди.  

Қўшимча таймларда Фати урган гол каталонияликларни 1/8 финалга олиб чиқди. 

Интерсити — Барселона 3:4
Голлар: Сольдевила (59, 74, 86) — Араухо (4), Дембеле (66), Рафинья (77), Фати (104). 

Интерсити – Кампос, Жайме (Нсуэ, 82), Гальвес (Эррера, 46), Перес (Эболо, 94), Мурриа, Кристо Ромеро, Сольдевила, Мари, Ройхе (Коффи, 65), Белотти (Энеко, 82), Пинан (Шеми, 67). 

Барселона – Пенья, Бельерин (Алонсо, 83), Кунде, Араухо (Эрик Гарсия, 60), Альба, Бускетс, Кессиэ, Торре (Гави, 60), Депай (Фати, 74), Дембеле (Бальде, 105), Ферран Торрес (Рафинья, 61).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг