Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Барселона»дан камбэк: Испания Кубоги финалига йўлланма қўлга киритилди

«Барселона»дан камбэк: Испания Кубоги финалига йўлланма қўлга киритилди

Каталониянинг «Барселона» клуби Испания Кубоги ярим финалининг дастлабки баҳсида «Севилья» дан 0:2 ҳисобида ютқазиб қайтганди. Жавоб учрашувида Куман шогирдлари камбэкни амалга ошириб, мусобақа финалига йўл олишди. 

Биринчи бўлим бошларида Усмон Дембеле ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда «Севилья» масалага нуқта қўйиши мумкин эди, аммо 73-дақиқада белгиланган пеналтини Лукас Окампос голга айлантира олмади. Зарбани «Барса» дарвозабони қайтарди.

Учрашувнинг қўшиб берилган сўнгги дақиқасида Пике гол уриб, икки ўйин натижасига кўра ҳисобни тенглаштирди.

Қўшимча бўлимларда «Барселона» яна битта тўп киритиб, ғалабани илиб кетди.

Испания Кубоги, 1/2 финал

Барселона — Севилья 3:0
Голлар: Дембеле (12), Пике (90+4), Брэйтуейт (95). 

Амалга оширилмаган пенальти: Окампос (73). 

Барселона – тер Стеген, Альба, Мингеса (Фирпо, 78), Лангле, Дест (Гризманн, 63), Педри (Брэйтуэйт, 89), де Йонг, Дембеле (Тринкау, 89), Бускетс (Мориба, 78), Пике, Месси. 

Севилья – Вацлик, Акунья (Рекик, 54), Кунде, Диего Карлос, Оливер Торрес (Окампос, 62), Алеиш Видаль (Навас, 54), Фернандо, Жордан (Мунир, 105), Сусо (Гомес, 79), де Йонг (Ракитич, 54), Ан-Носири.

Огоҳлантиришлар: Фернандо (37), Мингеса (67), Месси (73), Жордан (100), Кунде (101), Ан-Носири (103), Тринкау (119).

Четлатиш: Фернандо (90+2).
Биринчи ўйин — 0:2.

Каталонияликлар финалда «Леванте» — «Атлетик» (Бильбаода 1:1 ҳисоби қайд этилган) жуфтлиги ғолиби билан баҳс олиб боради. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг