Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Барселона» Витор Роке трансферини эълон қилди

«Барселона» Витор Роке трансферини эълон қилди

Бразилиялик 18 ёшли ҳужумчи 2030/31 йилги мавсумгача шартнома имзолади ва у бир йилдан кейин, 2024/25 мавсумда клубга келиб қўшилади.

«Барселона» ва «Атлетико Паранаэнсе» клублари Виктор Роке трансфери бўйича келишувга эришди.

Футболчи Каталонияга 2024/25 йилги мавсумда келиши кутилмоқда ва 2030/31 йилги мавсумгача шартнома имзолайди. Товон пули 500 миллион евро бўлади.

Кўп қиррали марказий ҳужумчи

Ёш марказий ҳужумчи ҳали ривожланишда давом этмоқда, лекин унинг мослашувчанлиги, агар вазият талаб қилса, қанотда ҳам ўйнашга имкон берпади. Ўйинни аъло даражада ўқийди, у ўзининг тезлиги ва хавфли вазиятни якунлай олиш маҳорати билан ҳам ажралиб туради.

Витор Роке ким?

Витор Роке 18 ёшида Бразилия олий лигада 50 дан ортиқ ўйин ўтказган. Бразилиялик футболчи 16 ёшида «Крузейро» таркибида Серияда дебют қилган ва олтита ўйиндан сўнг Либертадорес кубогида иштирок этаётган «Атлетико Паранаэнсе» билан А Серияга чиққан. Роке ҳали ўсмир бўлишига қарамай, етарли тажрибага эга.

Шу йилнинг бошида Витор Роке Жанубий Америка U20 турнирида Бразилия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилди. Ҳужумчи олтита гол билан турнирни энг яхши тўпурар сифатида якунлади. Тез орада бразилиялик иқтидор эгаси «Барселона» либосида Европа футболидаги голларини нишонлашни бошлайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг