«Барселона» — «Наполи» ўйини бўм-бўш стадионда ўтади
УЕФА Чемпионлар лигасининг 1/8 финали жавоб ўйинида чоршанба, 18 март куни «Барселона» клуби «Наполи»ни қабул қилади. «Sport» нашрининг ёзишича, коронавирус кенг тарқалишининг олдини олиш учун ушбу учрашувни томошабинларсиз ўтказишга қарор қилинди.
Каталон клуби раҳбарияти ва маҳаллий ҳукумат вакиллари учрашувида шундай қарорга келинган.
«Кўк-анорранглилар» аввалига мавсумий чиптаси бор мухлисларни стадионга қўйишмоқчи эди, аммо кейинчалик барча учун «Камп Ноу» эшикларини ёпиб туришга қарор қилишди.
Эслатиб ўтамиз, биринчи ўйинда «Наполи» — «Барселона» учрашуви 1:1 ҳисобидаги дуранг билан тугаган.
УЕФА Чемпионлар лигасининг 1/8 финали жавоб ўйинларидан яна бири — «ПСЖ» ва «Боруссия Д» ўртасидаги ўйинга ҳам томошабинлар қўйилмаслиги маълум бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter