«Барселона» тўққизта гол урилган ўйинда мавсумни мағлубиятсиз якунлаш имкониятини қўлдан чиқарди (видео)
![«Барселона» тўққизта гол урилган ўйинда мавсумни мағлубиятсиз якунлаш имкониятини қўлдан чиқарди (видео)](https://static.xabaruz.com/crop/1/7/720_460_95_1721407969.jpg)
«Барселона» Испания чемпионатининг сўнгги турида «Леванте»га имкониятни бой бериб қўйди.
Каталония клуби мавсумни мағлубиятсиз якунлашга жуда яқин келган эди — бунақаси замонавий испан футболида кузатилмаган. «Атлетик» (1929/30) ва «Реал Мадрид» (1931/32) чемпионатни мағлуб бўлмай тугатганда Ла лига ўйинлари 38 эмас, 18 тур давом этган эди.
«Барселона» сўнгги бор 2017 йилнинг 8 апрелида «Малага»га ютқазган эди.
Кечаги ўйиннинг 56-дақиқасига қадар «Барселона» 1:5 ҳисобида ютқазаётган эди. Аммо 15 дақиқа ичида ҳисоб 4:5гача қисқарди. Аммо дурангга эришиш каталонияликларга насиб этмади.
Леванте – Барселона 5:4 (2:1, 3:3)
Голлар: 1:0 – 9 Боатенг, 2:0 – 30 Боатенг, 2:1 – 38 Коутиньо, 3:1 – 46 Барди, 4:1 – 49 Боатенг, 5:1 – 56 Барди, 5:2 – 59 Коутиньо, 5:3 – 64 Коутиньо, 5:4 – 71, пенальти Суарес.
Леванте – Оласабаль, Коке, Постиго, Робер, Луна, Моралес (Рочина, 85), Кампанья, Лукич, Барди, Марти (Лерма, 69), Боатенг (Паццини, 77).
Барселона – тер Стеген, Нелсон Семеду, Мина, Вермален (Пике, 31), Альба, Ракитич, Бускетс, Дембеле (Пако Алькасер, 60), Иньеста (Денис Суарес, 60), Коутиньо, Суарес.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter