«Барселона» собиқ юлдузи Луис Суарес вафот этди
«Барселона» ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси Луис Суарес Мирамонтес 88 ёшида вафот этди.
Бу ҳақда Испания чемпионати матбуот хизмати Твиттер саҳифасида хабар берди.
«Ла Лига футболимизнинг тарихий футболчиси ва мураббийи Луис Суарес Мирамонтеснинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдиради», — дейилади хабарда.
Суарес «Барселона», «Интер», «Сампдория», «Депортиво» клубларида ўйнаган. 1960 йилда у «Олтин тўп»ни қўлга киритган.
Испания терма жамоаси таркибида Евро-1964 ғолиби бўлган, «Интер» билан эса икки марта еврокубокни қўлга киритган. У Италия клубида ўйнаган биринчи испаниялик футболчи саналади.
Суарес мураббий сифатида ҳам ишлаган. Мураббий сифатида охирги иш жойи Миланнинг «Интер»и бўлди.
Бу клубни у 1995 йилда бошқарган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter