Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Барселона» Парижга ҳимоядаги муаммолари билан боради

«Барселона» Парижга ҳимоядаги муаммолари билан боради

Каталониянинг «Барселона» клуби ЕЧЛ 1/8 финал жавоб баҳси доирасида 10 март, чоршанба куни Франциянинг ПСЖ жамоасига қарши баҳс олиб боради.

«Барселона» ушбу учрашувга жалб этилган футболчиларнинг кенгайтирилган таркибини эълон қилди.

Учрашувни жароҳат сабаб ҳимоячилар — Жерард Пике, Роналд Араухо, Серхи Роберто ҳамда ҳужумчилар — Ансу Фати ва Филиппе Коутиньо ўтказиб юборади.

  • Дарвозабонлар: Марк Андре тер Штеген, Нето, Иняки Пеня;
  • Ҳимоячилар: Самюуэль Умтити, Клеман Лангле, Хорди Альба, Хуниор Фирпо, Сержиньо Дест, Оскар Мингеса;
  • Ярим ҳимоячилар: Серхио Бускетс, Френки де Йонг, Миралем Пьянич, Педри Гонсалес, Рикард Пуч, Матеус Фернандес, Илайш Мориба, Конрад де ла Фуэнте;
  • Ҳужумчилар: Лионель Месси, Антуан Гризманн, Усмон Дембеле, Мартин Брэйтуэйт, Францишку Тринкау.

Ушбу жамоалар ўртасида дастлабки ўйин ПСЖ фойдасига 4:1 ҳисобида якунланган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг