«Барселона» ўз афсонаси билан хайрлашмоқда
«Барселона» клуби Серхио Бускетснинг мавсум якунида жамоани тарк этишини маълум қилди.
«Бу қарорни қабул қилиш мен учун осон эмас, аммо фурсати етди. Бу ерда мен билан бирга бўлган барчага, шунингдек мухлисларга ҳам миннатдорчилик билдираман», — деди 34 ёшли ярим ҳимоячи.
Бускетс «Барселона» таркибида 2008 йилдан буён жами 718 ўйинда майдонга тушиб, 18та гол ва 40та ассист амалга оширган. Таянч ярим ҳимоясида янги услубни тақдим этган футболчи «Барса» сафида 8 карра Испания чемпиони, 7 марта мамлакат кубоги ва Суперкубоги ғолиби, 3 маротабадан ЕЧЛ ва УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги ЖЧ ғолибига айланган.
Бускетс эркин агент сифатида Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» ёки АҚШнинг «Интер Майами» клубига ўтиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter