Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

 «Барселона» чоракфиналга йўл олди

 «Барселона» чоракфиналга йўл олди

Каталония клуби 4 йиллик танаффусдан сўнг Европа Чемпионлар Лигасида чоракфинал иштирокчиси бўлди. Клубга 2019/2020 йилги мавсумдан буён омад кулиб боқмаётган эди.

«Барселона» ўз майдонида Фермин, Канселу ва Левандовскининг голлари эвазига «Наполи»ни ишончли тарзда мағлубиятга учратди ҳамда турнирдаги юришини давом эттирадиган бўлди. 

Барселона  Наполи 3:1

Голлар: Лопес (15), Канселу (17), Левандовски (83) — Рраҳмани (30).

Барселона – тер Стеген, Кунде, Араухо, Кубарси, Канселу, Кристенсен (Ромеу, 61), Гундўған, Фермин Лопес (Серхи Роберто, 60), Рафиня (Феликс, 81), Ямал, Левандовски.

Наполи – Мерет, Ди Лоренцо, Жезус, Рраҳмани, Мариу Руй (Оливера, 64), Лоботка, Замбо-Ангисса, Траоре (Распадори, 78), Политано (Линдстрем, 64), Кварацхелия (Нгонж, 90+3), Осимҳен

Огоҳлантиришлар: Кристенсен (19), Ямал (44), Жезус (45), Траоре (63), Оливера (67).

Биринчи ўйин — 1:1.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг