Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Барса» «Эл Класико»ни яна ўз фойдасига ҳал қилди

«Барса» «Эл Класико»ни яна ўз фойдасига ҳал қилди

Испания чемпионатининг 26-турида «Барселона» ўз майдонида «Реал»ни мағлубиятга учратди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида майдон эгаларининг устунлигига қарамай, Араухо кутилмаганда ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди.

Каталонияликлар биринчи бўлим охирида Робертонинг голи эвазига ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлим охирларида Кессиэ ғалаба тўпини киритди.

Шу тариқа, Хави жамоаси кетма-кет уч «Эл Класико»да ғалабага эришди. Ла Лигада эса очколари сонини 68тага етказиб, «Реал»дан 12 очкога илгарилаб кетди.

Барселона — Реал 2:1
Голлар: Роберто (45), Кессиэ (90+2) — Араухо (9, автогол).

Барселона – тер Стеген, Араухо, Кристенсен, Кунде, Бальде, Роберто (Кессиэ, 77), Бускетс, де Йонг, Гави (Фати, 90+1), Рафинья (Ферран Торрес, 83), Левандовски.

Реал – Куртуа, Карвахаль, Рюдигер, Милитао, Начо (Менди, 62), Модрич (Себальос, 76), Кроос (Родриго, 62), Вальверде (Асенсио, 76), Камавинга (Тчуамени, 76), Винисиус, Бензема.

Огоҳлантиришлар: Начо (18), Рафинья (33), Роберто (65), Модрич (69), Бальде (90), Себальос (90+7), Фати (90+7).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг