Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанг санаси маълум бўлди

Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанг санаси маълум бўлди

Оғир вазн тоифасида ўзбекистонлик профессионал боксчимизнинг навбатдаги жанги санаси маълум бўлди.

Баҳодир Жалолов 17 февраль куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ташкил этиладиган бокс оқшомида рингга чиқади. Ҳозирча ҳамюртимизга ким рақиблик қилиши маълум эмас.

Эътиборлиси, Ар-Риёддаги бокс оқшомининг марказий жанги Тайсон Фьюри ва Александр Усик ўртасида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов (13-0-0) ўзининг сўнгги жангида ЖАР вакили Крис Томпсонга (12-5-1) қарши рингга кўтарилиб, биринчи раунддаёқ рақибини рингга қулатганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг