Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Баҳодир Жалоловнинг кейинги рақиби ким бўлиши айтилди

Баҳодир Жалоловнинг кейинги рақиби ким бўлиши айтилди

Олимпиада чемпиони, супероғир вазн тоифаси вакили Баҳодир Жалолов (14-0, 14 КО) ўзининг навбатдаги жангини 17 февраль куни Ар-Риёдда Тайсон Фюри ва Александр Усик шоуси доирасида ўтказиши хабар қилинганди.

Инсайдер Ден Рафаэлнинг сўзларига кўра, Жалоловнинг ушбу кечадаги рақиби черногориялик Дилан Прашович (17-3, 14 КО) бўлади, у аввал биринчи оғир вазн тоифасида иштирок этган ва ҳатто британиялик Лоуренс Околи билан WBO камари учун курашган.

Дилан фаолиятида 17 бор ғалаба қозонган, учта мағлубиятининг барчаси нокаут билан якунланган.

Хорижлик мутахассислар Баҳодирга эҳтиёткорлик билан рақиб танланаётганини айтишмоқда. Қайд этилишича, ҳозирда унинг асосий мақсади 2024 йилги Париж олимпиадаси ғолиблигига қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов (13-0-0) ўзининг сўнгги жангида ЖАР вакили Крис Томпсонга (12-5-1) қарши рингга кўтарилиб, биринчи раунддаёқ рақибини рингга қулатганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг