Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Давлат раҳбари Баҳодир Жалоловнинг финал жангини қандай томоша қилганини сўзлаб берди

Давлат раҳбари Баҳодир Жалоловнинг финал жангини қандай томоша қилганини сўзлаб берди

Президент Шавкат Мирзиёев Олимпиадада иштирок этган спортчиларни қабул қилди. Давлат раҳбари Улуғбек Рашидов ва Баҳодир Жалоловнинг финал жангини қандай томоша қилганини сўзлаб берди.

— Улуғбекнинг финал жангини кўра олмадим. Баҳодирнинг жангида ҳам биринчи раунддан кейин бошқа хонага чиқиб кетдим.

Аслида финалдан бир кун олдин Баҳодирга телефон ҳам қилмоқчи бўлдим. Унга далда бериб: «Сенинг зарбангни бир марта «еган» киши бир умр унута олмайди», демоқчи эдим.

Баҳодир Жалоловнинг ғалабасига астойдил ишонгандим. У халқига, онасига ваъда берганди. Ваъдасининг устидан чиқди.

Мен нима учун Баҳодирга ишонгандим? Чунки у меҳнат қилишдан тўхтамади. Рақиблар жуда катта изланиш қилди, ўзбек боксчисини енгиш йўлларини қидиришди. Аммо Баҳодир барибир ўз кучини кўрсата олди, — деди давлат раҳбари.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг