Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Баҳодир Жалоловга яна уй берилди

Баҳодир Жалоловга яна уй берилди

«Ханчжоу-2022» Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритган сурхондарёлик спортчиларга уй совға қилинди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Термиз шаҳрида сурхондарёлик спортчиларни тантанали кутиб олиш ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

«Давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, талаба-ёшлар ва ёш спортчилар иштирок этган тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов чемпионликни қўлга киритган, боксчимиз Баҳодир Жалолов, курашчиларимиз Муҳсин Ҳисомиддинов ва Музаффарбек Тўрабоевларга зарбоп тўн кийдириб, тадбиркорлар совға қилган хонадонлар калитларини тантанали топширди», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июнь ойида ҳам Сурхондарё вилояти ҳокимлиги жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган Баҳодир Жалоловга уй совға қилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг