Баҳодир Жалолов яна Олимпиадага боради. Бугун 5 боксчимиз жангга киришади

Аввал хабар қилганимиздек, Иордания пойтахти Амман шаҳрида Токио Олимпиадаси учун бокс бўйича лицензион турнир ўтказилмоқда.
Осиё ва Океания минтақаси боксчилари ўртасида ўтказилаётган турнирнинг ҳал қилувчи палласи кеча бошланди. Сабаби буёғига жангни ғалаба билан тугатган спортчи Токио-2020 Олимпия ўйинларида қатнашиш учун йўлланмани нақд қилади.
Кечаги баҳслар ўзбекистонлик боксчилар учун жуда омадли бошланган эди. Куннинг иккинчи ярмида баҳсларга киришган Бобоусмон Батуров ва Санжар Турсуновлар мусобақанинг ярим финалига йўл олган ҳолда Токио чиптасини ўзлариники қилишди.
Шундан сўнг, кечки дастурларда яна уч нафар ҳамюртимиз йўлланма учун кураш олиб бориши керак эди. Аммо, жангларда иштирок этган уч боксчимиздан фақат Баҳодир Жалолов ўз рақибини таслим эта олди ва йўлланмани нақд қилди.
Эътиборлиси, Жалолов мусобақадаги илк жангидаёқ йўлланма масаласини ҳал этди. У жангни баҳрайнлик Данис Латиповга қарши ўтказди ва ғалаба қозонди.
Кечки дастурларда рингга кўтарилган Фанат Қаҳрамонов ва Мафтуна Мелиева мусобақадаги илк мағлубиятларини тан олишди. Шундай бўлса-да, Фанат Қаҳрамоновда Олимпиадага бориш имконияти сақланиб турибди.
Маълумот учун, мусобақанинг бугунги еттинчи куни доирасида 5 нафар вакилимиз Токио Олимпиадаси йўлланмаси учун рингга кўтарилишади.
-51 кг: Турсуной Раҳимова – Хсяо-Вен Хуанг (Хитой Тайпейи)
-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Омид Аҳмадисафа (Эрон)
-57 кг: Миразизбек Мирзахалилов – Синг Ю Тсо (Гонгконг)
-60 кг: Райҳона Қодирова – Судапорн Сисонди (Таиланд)
-63 кг: Элнур Абдураимов – Гарсайд Харрисон (Австралия).
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter