Баҳодир Жалолов WBO'нинг янгиланган рейтингига киритилди
WBО январь ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Унга, супер оғир вазн тоифасидаги боксчимиз Баҳодир Жалолов ҳам киритилди.
Шу тариқа, рейтингдан 6 нафар боксчимиз жой олди:
Ҳасанбой Дўсматов (биринчи ўта енгил вазн (48,8 кг): 7-ўрин (ўтган ой 8-ўринда эди);
Олимжон Назаров (ўта енгил вазн тоифаси - 50,8 кг) 2 поғона юқорилаб, 5-ўринга жойлаштирилди;
Муроджон Аҳмадалиев (биринчи ярим енгил вазн тоифаси - 55,3 кг) 7-ўрин (ўтган ой 6-ўринда эди);
Шаҳрам Ғиёсов (яримўрта вазн тоифаси - 66,6 кг) ўтган ойдаги каби 3-ўринда қолди;
Бектемир Мелиқўзиев (суперўрта вазн - 76,2 кг) ўтган ойдагидек 7-поғонада;
Баҳодир Жалолов (супер оғир вазн - 101 кг) 15-ўринга жойлашди.
Аввалроқ тўрт нафар ўзбек боксчиси WBA рейтингида 1-ўринга кўтарилгани хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter