Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Баҳодир Жалолов рейтингда юқорилади

Баҳодир Жалолов рейтингда юқорилади

Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC) июнь ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди.

Янгиланган рейтингдан 8 нафар боксчимиз ўрин олган:

Супероғир вазн: Баҳодир Жалолов ўтгaн ойдагидан 2 поғона кўтарилиб 10-ўринга жойлашди;

Суперўрта вазн тоифаси (76,2 кг): Бектемир Мелиқўзиев ўтган ойдаги сингари 13-ўриндa;

Яримўрта вазн (66,6 кг): Шаҳрам Ғиёсов ўтган ойдагидан 3 поғона баландлаб 8 -ўринни банд этган бўлса; Жаҳонгир Расулов 2 поғона юқорилади ва 31-ўринни эгаллади;

Биринчи ярименгил вазн (55,3 кг): Муроджон Аҳмадалиев 4-ўринда қолди; Миразизбек Мирзахалилов ўтган ойдаги каби 28-ўринни банд этди;

Енгил вазн (50,82 кг): Олимжон Назаров ўтган ойдагидан 2 поғона юқорилаб 30-ўринга жойлашди;

Биринчи ўта енгил вазн (47,6 кг): Ҳасанбой Дўсматов ўтган ойдагидан поғона баландлаб 5-ўрин банд этди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг