Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Баҳодир Жалолов рақибини биринчи раунддаёқ қулатди

Баҳодир Жалолов рақибини биринчи раунддаёқ қулатди

Бугун, 13 декабрь тонгида Токио Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритган Баҳодир Жалолов профессионал боксда ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.

Профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида фаолиятини олиб бораётган Жалоловга  Мексикада ташкил этилаётган бокс оқшомида  Уилфредо Лиль (10-18-3, 8КО) рақиблик қилди.

Жангда тўлиқ устунлик қилган ҳамюртимиз рақибини бир неча бор нокдаун ҳолатига туширганидан сўнг, рефери жангни давом эттириш имконсизлигидан жангни якунлади. Шу тарзда Жалолов профессионал боксдаги мағлубиятсиз одимини давом эттирган ҳолда, фаолиятидаги еттинчи ғалабасига эришди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг