Баҳодир Жалолов қачон ва кимга қарши жанг қилиши маълум бўлди

Токио олимпиадаси чемпиони, профессионал боксчи Баҳодир Жалолов навбатдаги жангини 26 ноябр куни АҚШнинг Калифорния штати Карсон шаҳрида ўтказади.
Унинг рақиби — америкалик Кёртис Ҳарпер. Жанг 10 раунддан иборат бўлади.
Баҳодир Жалолов шу кунгача профессионал боксда 11 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида рақибларини муддатидан олдин мағлуб этган.
Ҳарпер эса 22 та жанг ўтказган: 14 ғалаба (9 таси нокаут), 8 мағлубият (3 таси нокаут).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter