Баҳодир Жалолов Александр Усикка: «Эртагаёқ рингга чиққан бўлар эдим»
Оғир вазн тоифасида ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида украиналик боксчи Александр Усик билан кўришди.
Жалолов агар ҳаммаси ўзининг қўлида бўлганида эртагаёқ Усик билан жанг қилиши мумкинлигини айтди:
«Бутун Ўзбекистон бу жангни кутаётганини ҳис қилиб турибман, агар ҳаммаси менга боғлиқ бўлганида, эртагаёқ рингга чиққан бўлар эдим. Биз бутун дунёга ҳақиқий классик бокс намойиш этар эдик. Омад сенга чемпион!», — дея Усикга мурожаат қилди Баҳодир Жалолов.
Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов 17 ноябрь куни Тошкентда ЖАР вакили Крис Томпсон билан жанг қилади.
Александр Усик WBA Супер, IBF, WBO ва IBO камарлари соҳиби ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter