Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самвел Бабаян: «ЎФА мендан дисквалификацияни олиб ташлаган»

Самвел Бабаян: «ЎФА мендан дисквалификацияни олиб ташлаган»

Фото:«UzDaily.uz»

Куни кеча футбол мутахассиси Самвел Бабаяннинг «Локомотив»  клуби президенти маслаҳатчиси этиб тайинлангани хабар берилган эди.

«Championat.asia»  сайти мураббий билан боғланиб бир нечта саволлар билан мурожаат қилган.

Бабаяннинг айтишича, 2018 йил 1 февраль куни ЎФА Ижроия қўмитаси томонидан дисквалификация олиб ташланган ва у «Локомотив» клубидан таклиф тушгани учун «Ўзбекистонга қайтишга ва мамлакат футболи ривожи учун ишлаш»га қарор қилган.

«Локомотив»  инфратузилма борасида янги даражага чиқмоқчи. Бунга қадар академия, футбол мактаби йўқ эди. Клуб бир неча бор чемпионликка эришди. Энди эса «Локомотив»  «янги Жепаров», «янги Аҳмедов»ларни тарбияламоқчи. Мен бир неча йил давомида «Пахтакор»да ишлаганим бунда қўл келиши мумкин. Ўз тажрибам билан «Локомотив»га ёрдам беришни истайман» деган Бабаян қисқа интервьюда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон МТЖ ЖЧ-2018 йўлланмасидан қуруқ қолгач, Бабаян истеъфога чиқарилган эди. Кейинроқ, у ЎФФ (ҳозирда ЎФА-таҳр) Ижроия Қўмитаси Бюросининг 2018 йил 15 январдаги 3-сонли қарорига мувофиқ футболга алоқадор ҳар қандай фаолият билан шуғулланишдан умрбод четлаштирилганди.

Ҳатто унинг хужжатлари прокуратурага топширилгани айтилганди. Бироқ, вақт ўтмай Бабаян Латвия чемпионатида пайдо бўлганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг