Аёллар футболи тарихидаги энг тезкор гол киритилди
Россиянинг «Звезды-2005» (Пермь) клуби футболчиси Олеся Курочкина янги жаҳон рекордини ўрнатди. Россия премьер-лигаси ҳужумчиси аёллар профессионал футболи тарихидаги энг тезкор голни урди.
Тезкор гол Суперлиганинг 23-турида «Енисей»га қарши учрашувда ўйин бошланганидан 9,31 сония ўтиб киритилди. Икки узатмадан сўнг голли вазиятга олиб чиқилган Курочкина жарима майдони марказидан красноярскликлар дарвозасини аниқ нишонга олди.
Ўйин 2:1 ҳисобида пермликлар ғалабаси билан ниҳоясига етган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter