Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Айнтрахт» 11 йиллик анъанани бузиб ташлади

«Айнтрахт» 11 йиллик анъанани бузиб ташлади

Германиянинг «Айнтрахт» жамоаси кеча Европа лигаси ғолиблигини қўлга киритган ва ушбу мусобақанинг охирги 11 йиллик анъанасини бузиб ташлаган.

Гап шундаки, сўнгги 11 йилдан бери мусобақада Англия ё Испания клублари ғолиб бўлаётган эди. 2011 йилдаги финалда португалча дербида «Порту» «Брага»ни мағлуб этганди.

«Айнтрахт» эса 1997 йилдан бери УЕФА кубоги/Европа лигаси финалини ютган илк немис жамоасига айланган. Ундан олдинги олмон жамоаси «Шалке-04» финалда «Интер»ни пенальтилар сериясида ютганди.

Шунингдек, бу мавсумда «Айнтрахт» бирор марта мағлубиятга учрамаган (7 та ғалаба, 6 та дуранг). Бу натижа билан у «Челси» (2018-19 йилги мавсум) ва «Вилярреал» (2020-2021 йилги мавсум) жамоаларидан кейин учинчи бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг