«Аякс» дарвозабони Андре Онана автоҳалокатга учради

Ҳодиса Камерунда, дарвозабон Андре Онана миллий терма жамоа лагерига кетаётган вақтда содир бўлган.
Тўқнашув натижасида иккала машина ҳам жиддий шикастланган бўлса-да, футболчи жароҳат олмаган ва ЖЧ-2022 саралаши доирасида Жазоирга қарши иккита ўйинда иштирок этишга тайёр.
Камерун ва Жазоир терма жамоалари ўртасидаги биринчи ўйин 25 март куни, иккинчи ўйин 29 март куни бўлиб ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter