Асилбек Алиев — Осиё кубоги (U17)да кашф этилган олти футболчи қаторида

FIFA расмий сайти Саудия Арабистонида 17 ёшгача футболчилар ўртасида ўтказилган Осиё кубоги кашфиётига айланган 6 нафар футболчи ҳақида ёзди.
Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси ҳужумчиси ва мусобақа тўпурари Асилбек Алиев ҳам улар қаторида тилга олинди.
«Ўзбекистоннинг чемпионлик йўлида энг асосий футболчилардан бири, ҳужум чизиғини ишончли ва хотиржам бошқарди. Дастлабки тўрт ўйинда бешта гол уриб, ажойиб ҳужумчилигини кўрсатди. Якунда турнир тўпурари ҳамда Марказий Осиё футболининг энг ёрқин келажак юлдузи сифатида катта эътирофга сазовор бўлди», дейилади Алиев ҳақида.
Эътироф этилган бошқа футболчилар: Абдураҳмон Суфяни (Саудия Арабистони), Ким Ин Сонг (КХДР), Ким Ю-Жин (Шимолий Корея), Эвандра Флораста (Индонезия) ва Муҳаммад Назриев (Тожикистон).
Бизнинг назаримизда, юқоридаги эътирофга барча ўсмирларимиз лойиқ — буни исботлашди ва исботлашади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter