Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Асадхўжада ишончли ғалаба, Аълохон эса ютқазиб қўйди

Асадхўжада ишончли ғалаба, Аълохон эса ютқазиб қўйди

Жаҳон чемпионатида -67 кг вазн тоифасида ёрқин жангларни ўтказаётган боксчимиз Асадхўжа Мўйдинхўжаев финалчилар қаторига ўз номини қўшиб қўйди.

Мўғулистонлик Мишеелт Баттумур билан жанг қилган боксчимиз ишончли тарзда баҳсни ўз фойдасига ҳал қилди ва финалга йўл олди.

-75 кг вазн тоифасида Аълохон Абдуллаев дебют чемпионатини бронза медали билан якунлади.

19 ёшли ҳамюртимиз ярим финалда тенг кураш остида кечган баҳсда бразилиялик Вандерлей Перейрага кичик ҳисобда имкониятни бой бериб қўйди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг