Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ терма жамоасининг эркак ва аёл футболчилари маошлари тенглаштирилди

АҚШ терма жамоасининг эркак ва аёл футболчилари маошлари тенглаштирилди

Фото: «AP Images»

Футбол бўйича АҚШ аёллар терма жамоаси аъзолари эркаклар терма жамоаси аъзолари билан бир хил мукофот пуллари оладиган бўлишди.

Жаҳон футболида «маошларнинг тенглашиши» биринчи марта юз бермоқда.

Сўнгги йилларда америкалик спортчи аёллар майдондан ташқарида ҳам фаол кураш олиб боришди. Эркаклар билан бир хил маошга лойиқмиз, мухлисларимиз етарли, натижаларимиз ҳатто юқорироқ, дейишди.

Бугун, 18 май куни АҚШ футбол федерацияси янги ҳужжатни имзолади. Унда халқаро турнирларда, жумладан, жаҳон чемпионатлари ва Олимпия ўйинларида эркаклар ва аёллар учун бир хил мукофот пули берилиши мустаҳкамлаб қўйилди. Бундан буён мукофот учун ажратиладиган пуллар ўртада тенг бўлинади.

Четдан қаралганда, маошлардаги тафовут яққолроқ кўринади, масалан, 2018 йили Россиядаги футбол бўйича жаҳон чемпионатида ғолибликка эришган Франция эркаклар терма жамоасига 38 миллион доллар мукофот пули берилган. Кейинги йили жаҳон чемпиони бўлган АҚШ аёллар терма жамоасига эса 4 миллион доллар теккан, ўртадаги фарқ — 9,5 баравар!

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг