АПЛ. «Ливерпуль» мавсумдаги биринчи мағлубиятини қабул қилди (видео)

Англия чемпионати 21-тури тури доирасида марказий ўйин «Манчестер Сити» ва «Ливерпуль» ўртасида бўлиб ўтди. Чемпионлик учун курашаётган икки жамоанинг ўзаро баҳсида Гвардиола шогирдлари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг 40-дақиқасида Агуэро мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 64-дақиқада Фирмино ҳисобни тенглаштирди. 72-дақиқада Сане майдон эгаларига ғалаба келтирган гол муаллифи бўлди.
Шу тарзда «Ливерпуль» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди. Шунингдек, турнир жадвалида жамоалар ўртасидаги фарқ 4 очкога қисқарди ва чемпионлик кураши янада қизғин тус олди.
«Манчестер Сити» – «Ливерпуль» 2:1
Голлар: 1:0 – 40 Агуэро, 1:1 – 64 Фирмино, 2:1 – 72 Сане.
«Манчестер Сити» – Эдерсон, Компани (Отаменди, 88), Данило, Стоунз, Лапорт (Уокер, 86), Сильва (Гюндоган, 65), Фернандиньо, Стерлинг, Бернарду Силва, Сане, Агуэро.
«Ливерпуль» – Алиссон, Ловрен, Робертсон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Вейналдум (Старриж, 86), Хендерсон, Милнер (Фабиньо, 57), Мане (Шакири, 77), Салоҳ, Фирмино.
Огоҳлантиришлар: Ловрен (20), Компани (31), Вейналдум (38), Лапорт (45), Бернарду Силва (89), Эдерсон (90).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter